Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда “Ягона интегратор UZINFOCOM” МЧЖ томонидан “Яшил макон” давлат дастури доирасида Яккасарой тумани “Армуғон” маҳалласида болалар ва ўсмирлар учун маданий-кўнгилочар тадбир ўтказилди.
Тадбир сеҳргарлар, масхарабозлар, жонглёрлар ва акробатларнинг чиқишларидан иборат эди. Шунингдек, ҳар хил танлов ва мусобақалар ташкил этилиб, ғолиблар турли совғалар билан тақдирландилар.
Шунингдек, “Армуғон” маҳалла фуқаролар йиғинининг 3 нафар фуқароси “Яшил макон” дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва “Ягона интегратор UZINFOCOM” МЧЖ томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.