«Нур» болалар оромгоҳида хайрия акцияси

Ягона интегратор UZINFOCOM компаниясининг 20 йиллиги муносабати билан «НУР» болалар оромгоҳида Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 30-сон «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчилари учун хайрия тадбири бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, UZINFOCOM учун бу бир марталик акция эмас, балки кўп йиллик хайрия ишларининг давоми бўлиб, ундан оғир вазиятга тушиб қолган инсонларга ёрдам бериш, ижтимоий лойиҳаларда иштирок этишни мақсад қилинган.

«Дўстлик» посёлкасидаги ўтказиладиган тадбир ҳам бунга ёрқин мисол бўла олади. UZINFOCOM жамоаси Янги йил байрами олдидан қишлоқ аҳолисига байрамона кайфият улашиш мақсадида ташриф буюриб, болажонларга совғалар улашган эдилар. Шунингдек, қишлоқда яшовчи ёлғиз кексанинг уйи ҳам компания томонидан таъмирлаб берилди.

Бундан ташқари, UZINFOCOM «БлагоДарю!», «Фахрли инсон» каби кўнгилли хайрия лойиҳаларида иштирок этиб келмоқда. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

Худди шунингдек, Ягона интегратор UZINFOCOM компаниянинг 20 йиллиги муносабати билан 30-сон «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчилари даврасида ана шундай муҳим сана нишонланди.

UZINFOCOM Бош директор Гимранов Эмиль Илдарович ушбу тадбирда табрик сўзи билан чиқиш қилди:
«Бу йил UZINFOCOM ўзининг 20 йиллигини нишонламоқда. Шу йиллар мобайнида компания тарихида юксалишлар ва пасайишлар, ютуқлар ва йўқотишлар бўлди. Аммо биз доимо инсонларга нафақат ширин сўзимиз орқали, балки амалда ҳам ёрдам беришга ҳаракат қилдик. 20 йил компания учун қисқа вақт бўлиши мумкин, аммо инсоний ўлчовда бу бир инсон камолга етадиган, етук ва онгли ёшдир. Бу ёшда инсон нафақат ўзи, балки ўзгалар, айниқса, ёш авлод учун ҳам масъулиятни ҳис этади. Бугун эса биз бу кунни сизлар билан ўтказишга, байрам туҳфа қилишга ва сизни компаниямиз ҳамда ахборот технологиялари билан бироз таништиришга қарор қилдик. Эҳтимол, эртага сизлардан бирингиз ушбу йўналишни ўз касбингиз сифатида танларсиз. Хулоса қилиб айтганда, сиз билан мулоқот қилишнинг ажойиб имконияти учун миннатдорчилик билдирмоқчиман ҳамда барчага омад, соғлиқ ва янги мақсадлар сари интилишни тилайман. Раҳмат!» — деди Эмил Гимранов.

Расмий очилишдан сўнг байрамона кўнгилочар дастур бошланди - катта цирк томошаси, совун пуфакчалари шоуси, ўзининг сирли дастурига эга кўзбойлоғичлар шоуси ўтказилди. Болалар уларни кўриб, хурсанд бўлиб табассум қилишди ва шодланишди, ўзларини худди сеҳрли мамлакатдагидек ҳис қилишди ва мўъжизалар иштирокчиларига айланишди.

Шу билан бирга, болалар учун танлов ва мусобақалардан иборат спорт дастури ташкил этилди. Турли-туман мусобақалар ҳамда ёрқин намойишлар ҳар бир бола учун ўзи истаган кўнгилочар тадбир билан машғул бўлишга имкон берди, ҳеч ким эътибор ва яхши кайфиятдан четда қолмади. Уларга совғалар улашилди ва шундан сўнг болалар UZINFOCOM ходимлари томонидан алоҳида меҳр билан тайёрланган байрамона кечки овқатга йўл олишди.

Куннинг охирида, рақс майдончаси болалар билан тўлиб-тошди. Улар ҳаракат эстетикаси ва мусиқани тушунишларини намойиш этиб, хореографиядан ўзларининг яхшигина истеъдодларини намойиш этдилар. Болалар бу ерда ҳам ижобий ҳис-туйғулар қуршовида бўлишди. Кўтаринки рухда ўтказилган байрам тадбири қалбларга чексиз сурур бахш этди, ундан барча бирдек мамнун бўлди.


Сайтидаги ўзгаришлар
Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год;Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год;Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Добавления в 2013 год; Доба