MyID биометрик идентификация тизими ЕТТБнинг Марказий Осиёдаги рақамлаштириш соҳасидаги энг яхши лойиҳаси деб топилди.
Банкларни молиявий хизматлар кўрсатиш учун мижозларни рақамли идентификациялашнинг қулай ва ишончли воситаси билан таъминлаш мақсадида Ягона интегратор UZINFOCOM томонидан банк соҳасида биометрик идентификация тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш лойиҳаси амалга оширилди. Лойиҳа Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Марказий банк кўмагида амалга оширилди.